Узоқни кўра олмаслик – бу кўз нуқсони бўлиб, тиббиёт тилида “миопия” деб аталади ва энг кўп учрайдиган кўз нуқсонларидан биридир. Бу ҳолатда инсон ўзига яқин нарсаларни аниқ, узоқдагиларни эса хира кўради. Тадқиқотларга кўра у кўпроқ осиёликларда учраши аниқланган.
Кўзнинг муттасил равишда зўриқиши миопиянинг асосий сабаби деб топилган.
Миопия профилактикаси:
Кўриш юкламасини камайтириш;
Етарлича жисмоний фаоллик;
Очиқ ҳавода кўпроқ бўлиш;
Кўз учун фойдали витаминларни қабул қилиш;
Ўқиш, телевизор кўриш ва гаджетлардан фойдаланаётганда хонанинг яхши ёритилиши;
Кўз машқларини бажариб туриш;
Компьютердан фойдаланганда ва иссиқ кунларда ҳимоя кўзойнакларидан фойдаланиш.
Сизда ҳам ушбу касаллик бўйича саволлар туғилса албатта бизнинг клиникамизга мурожаат қилишингиз мумкин: